Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Энди жисмоний шахслар ҳам кўп қаватли уйлар олдидаги автотураргоҳ учун солиқ тўлайди

Энди жисмоний шахслар ҳам кўп қаватли уйлар олдидаги автотураргоҳ учун солиқ тўлайди

Эндиликда жисмоний шахслар ҳам кўп қаватли уйлар олдидаги автотураргоҳ учун солиқ тўлайди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Шодиёр Аҳмедов АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.

«2021 йил 1 январдан бошлаб, жисмоний шахсларнинг кўп қаватли уйларга узвий боғлиқ бўлган автомашина турар жойлари мол-мулк солиғи объекти қаторига киритилди. Кадастр идоралари томонидан автомашина турар жойи учун алоҳида кадаст ҳужжати ва қиймати расмийлаштирилади» — деди Аҳмедов.

Таъкидланишича, автомашина турар жойлари учун солиқ кадастр қийматидан 0,23 фоиз ставкада тўланади.

«Мисол тариқасида, автотураргоҳнинг кадастр қиймати 11 млн сўм бўлса, йиллик мол-мулк солиғи миқдори — 25 300 [11 млннинг 0,23 фоизи — 25 300] сўм қилиб белгиланади. Тўлов муддати 15 апрель ва 15 октябрь», — деди ДСҚ вакили.

Бунга қадар жисмоний шахслар автотураргоҳга юридик шахслар учун назарда тутилган 2% ставкада [11 млннинг 2 фоизи — 220 минг] мол-мулк солиғини тўлар эди.

Киритилди: 17:46 29.01.2021. Ўқилди: 3573 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!