Муҳтож оилалар уй олиш учун дастлабки бадалнинг 5 фоизини тўлайди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселекторда маълум қилинди. Жорий йилда ипотека кредити бўйича 6 ойлик имтиёзли давр киритилади. Шаҳарларда дастлабки бадал миқдори 20 фоиздан 15 фоизга туширилади.
Паст даромадли, уйга муҳтож оилаларга 15 фоизлик дастлабки бадалнинг 10 фоизи субсидия сифатида тўлаб берилади. Яъни, аҳоли уй олиш учун дастлабки бадалнинг 5 фоизини тўлайди, холос.
Кредит олган аҳоли учун фоиз тўловларининг Тошкент шаҳрида 12 фоизи, бошқа ҳудудларда 10 фоизидан юқори қисмига субсидия берилади.
Масалан, қишлоқларда 54 квадрат метрли квартира (ўртача 216 млн сўм) олмоқчи бўлган оила 33 млн сўмлик дастлабки бадалнинг фақат 11 млн сўмини тўлайди, 22 млн сўми бюджет маблағлари ҳисобидан қопланади. Бу оила имтиёзли даврда ойига 1,5 млн сўм кредит тўласа, қолган 1,1 млн сўмини ҳар ой давлат қоплаб беради.