Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Энди ҳокимлар бир вақтнинг ўзида депутат бўлишига йўл қўйилмайди

Энди ҳокимлар бир вақтнинг ўзида депутат бўлишига йўл қўйилмайди

Конституциянинг 99-моддасига бу борада қўшимчалар киритилиши кўзда тутилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Одилжон Тожиевга таяниб бу ҳақда Даракчи хабар берди.

Маълум қилинишича, жамоатчиликнинг қизғин муҳокамасига сабаб бўлган масалага оид муҳим қоида ҳам Конституцияда ўз аксини топиши кутиляпти.

99-моддага киритилиши таклиф этилаётган янги қисмга кўра, вилоят, туман, шаҳар ҳокими лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида тегишли халқ депутатлари Кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмас.

Шунингдек, амалдаги Конституциянинг 112-моддасига ҳам янги қисм қўшилиши кўриб чиқилмоқда.

Яъни давлат судьянинг ва унинг оила аъзоларининг хавфсизлигини таъминлайди.

Киритилди: 08:46 23.09.2022. Ўқилди: 1891 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!