Энди ҳар йили юртимизда «Энг фаол ижтимоий ходим» кўрик-танлови ўтказилади
Хўш, номзодларни қандай синовлар кутмоқда?
1. Билим даражасини аниқлашга қаратилган ижтимоий иш соҳасидаги онлайн тест синовлари;
2. IQ ва индивидуал психологик хусусиятлари даражасини аниқлашга қаратилган синовлар;
3. Якка тартибдаги суҳбат.
Ғолиблар қуйидагича тақдирланади:
Ҳудудий саралаш босқичидаги ғолибларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5, 3 ва 2 бараваригача;
Финал босқичидаги ғолибларга эса меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 20, 15 ва 10 бараваригача пул мукофотлари берилади.
Кўрик-танлов — «Энг фаол ижтимоий ходим» ва «Энг фаол ижтимоий ходим ассистенти» номинацияси бўйича тақдирланади.
Аризалар шу йилнинг 1 апрелидан 30 апрелигача Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг расмий сайти ihma.uz орқали топширилади.