Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Энди фалажларни ҳам оёққа турғазиш мумкин

A A A
Энди фалажларни ҳам оёққа турғазиш мумкин

Гап бир гуруҳ америкалик олимларнинг фалаж бўлган беморлар устида олиб борган навбатдаги эксперименти устида боради.

Улар шол бўлган беморнинг миясига электродлар ёрдамида тўғридан-тўғри таъсир ўтказиб кўришди. Натижада асаб тизими ишлаб кетди ва яна мияга сигнал юборишни бошлади. Бу беморга танасини юз фоиз бўлмаса-да, эллик фоиз назорат эта олиш имконини берди. Ахир бу инқилоб-ку!

— Биз йўл бошидамиз, — деди олимлардан бири. — Келгусида фалажлик қўрқинчли хасталик эмаслигини барчага исботлашни ният қилганмиз ва бу ниятимизга етишимиз учун жуда қисқа вақт қолди. Ишонамизки, параличга учраган ҳар бир бемор қисқа фурсатда дарддан албатта фориғ бўлади.

"МедикФорум"

Киритилди: 07:15 12.05.2018. Ўқилди: 1258 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар