Давлат активлари ва ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича тадбиркорларга молиявий эркинликлар берилмоқда. Энди ишлаб чиқариш ёки бизнесни кенгайтириш учун давлат объектларини катта юк ва ортиқча тўловларсиз харид қилиш мумкин:
🔵 Аванс тўлови 15%: Бу бизнесга катта пулларни бирданига музлатиб қўймай, уларни янги лойиҳалар ва ишлаб чиқаришга йўналтириш имконини беради.
🔵 Тўлиқ тўловга 25% чегирма: Агар актив қиймати 6 ой ичида тўлиқ тўланса, шартнома суммасининг чорак қисми кечиб юборилади.
🔵 7 йилгача фоизсиз бўлиб тўлаш: Актив қийматининг ярмини (50%) 6 ойда тўлаган харидорга қолган қисмини 7 йил давомида фоизсиз тўлаш имконияти берилади (ёки 35%ини 3 ойда тўлаб, қолганини 5 йилга бўлиб тўлаш мумкин).
“Тайёр пакет” ерлар: Ер участкалари лойиҳаси, рухсатномалари ва коммуникация техник шартлари тайёр ҳолда савдога чиқарилади. Яъни аукциондан ер олиб, ҳужжат йиғиш ва тармоқларга уланиш учун 6 ойдан 1 йилгача вақт йўқотишга чек қўйилади.
Ислоҳот мақсади — иқтисодиётда давлат иштирокини босқичма-босқич қисқартириб, йиллар давомида фойдаланилмай ётган активларни реал қиймат, даромад ва янги иш ўринлари яратадиган лойиҳаларга айлантиришдир.