Бугун 11 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Энди Бёрнҳем расман Буюк Британия бош вазири бўлди

Энди Бёрнҳем расман Буюк Британия бош вазири бўлди


​Энди Бёрнҳем бугун расман Буюк Британия бош вазири лавозимини эгаллади. Букингем саройидаги учрашувда қирол Чарлз III Лейбористлар партияси етакчисига янги ҳукуматни шакллантиришни топширди. Бёрнем таклифни қабул қилди ва яқин орада Вазирлар Маҳкамаси таркибини эълон қилиши керак.

​Бёрнҳем ушбу лавозимда аввалроқ қиролга расман истеъфога чиқиш ҳақида ариза топширган ва Даунинг-стритдаги қароргоҳни тарк этган Кир Стармернинг ўрнини эгаллади. Янги бош вазир илгари Буюк Британияни ривожлантиришнинг ўн йиллик режасини эълон қилиб, мамлакатда тўпланиб қолган муаммоларни "бир кечада ҳал қилиб бўлмаслигини" таъкидлаган эди.

​Тўққиз йил давомида Катта Манчестер минтақаси мэри лавозимида ишлаган Бёрнҳем Британия парламентига бор-йўғи бир ой олдин қайтган эди. Илгари у, шунингдек, соғлиқни сақлаш вазири ва маданият вазири лавозимларида ҳам фаолият юритган.

Киритилди: 21:35 20.07.2026. Ўқилди: 1091 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!