Франция президенти глобал савдо мувозанатисизлиги муаммоларини ҳал қилиш учун Пекинни "Катта еттилик" онлайн учрашувига таклиф қилмоқчи, деб ёзади Politico нашри ўз манбаларига таяниб.
Тўртта манбадан иккитасининг маълум қилишича, телефон суҳбати G7 етакчиларининг келгуси ҳафта бўлиб ўтадиган саммитидан олдин, пайшанба куни бўлиб ўтади.
Нашрнинг таъкидлашича, Франция "гуруҳ"нинг тобора кескинлашиб бораётган позициясига қарамай, Хитой билан муносабатларда муросалироқ йўлни танлаган.
Франция томонининг ҳисоблашича, Хитойдаги ишлаб чиқаришнинг ҳаддан ташқари кўплиги, Европа Иттифоқидаги инвестицияларнинг етарли эмаслиги ва АҚШдаги истеъмолнинг меъёрдан ортиқлиги савдо мувозанатисизлигини келтириб чиқарган, дейилади хабарда.