Бугун 20 октябрь, 2019 йил, якшанба

O'ZB

Элтон Жон ҳаётини сақлаб қолган рус ҳамшираси ҳақида айтиб берди

Элтон Жон ҳаётини сақлаб қолган рус ҳамшираси ҳақида айтиб берди

Британиялик машҳур мусиқачи Элтон Жон оғир аҳволда шифохонага тушиб қолганида унинг венасини топиш қийин бўлганини ва бунга рус ҳамшираси ёрдам бергани ҳақида айтиб берди, Daily Mail хабарига асосан.

2017 йилда, саратон ўсимтасини олиб ташлаш операциясидан 10 кун ўтиб мусиқачи танасига хавфли инфекция тушиб қолгани маълум бўлади. Бундан жуда кеч хабар топишгани туфайли уни энг сўнгги дамда шифохонага олиб келишади.

“Эсимда қолган нарсалар – гипервентиляция (жуда тез нафар олиш) ва шифокорлар менга укол қилиш учун венамни топа олишмагани. Менинг қўлларим мушакдор ва венамни топиш ҳар доим қийин бўлган, устига-устак ўзим ҳам игнани жуда ёмон кўраман. Охири улар менга тинчлантирувчи дори беришди ва гавдаси ядро отувчи спортчига ўхшаш рус ҳамширасини олиб келишди. Ўшанда мен энди ўлсам керак деб ўйлагандим, лекин омадим келган экан, - деб эслайди хонанда.

Мусиқа оламида нуфузли журнал бўлган Rolling Stone фикрига кўра, Элтон Жон - энг буюк хонандалар рейтингида 49 ўринни эгаллайди. Британиялик қўшиқчининг 50 йиллик карьераси давомида 300 миллионта пластинкаси сотилган.


 

Киритилди: 06:21 07.10.2019. Ўқилди: 944 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!