Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

“Элпарвар” тарихий фильми экранларга чиқди (видео)

“Элпарвар” тарихий фильми экранларга чиқди  (видео)

Бугун Ўзбекистонда Ўзбеккино миллий агентлиги буюртмасига асосан суратга олинган Элпарвар фильми катта экранга чиқди, деб хабар қилмоқда Ўзбеккино .

Фильм премьераси 19 март куни соат 18:00да Алишер Навоий номли киносаройда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Элпарвар бадиий фильмини 20 мартдан юртимизнинг барча кинотеатрларида томоша қилишингиз мумкин , - дейилган хабарда.

Фильмда XII аср охири XIII аср бошларида Марказий Осиё ҳудудида Чингизхон истилоси билан боғлиқ воқеалар акс этган. Фильмнинг бош қаҳрамони, ўз қишлоғини қутқариш учун душманга қарши курашган ўспирин камончи йигит - Муқбилдир. Фильмда, шунингдек, ўша давр қаҳрамони Жалолиддин Мангуберди образи ҳам ўзига хос услубда ёритилиб ўтилган.

Бош ролларни актёр Абдуғафур Исахонов ҳамда актриса Феруза Юсуповалар ижро этишган. Жалолиддин Мангуберди ролини - Меҳриддин Раҳматов гавдалантирган. Сценарий муаллифлари Абдулла Аъзам ва Ёлқин Тўйчиевдир. Фильм продюсери Зафар Йўлдошев ва режиссёри Абдувоҳид Ғаниевдир.

Киритилди: 16:30 20.03.2019. Ўқилди: 2982 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!