🔰 Фармонга кўра, 2026 йил 1 сентябрдан давлат харидлари махсус ахборот порталида харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчисининг фаолиятини идоралараро ахборот алмашинуви орқали автоматик тарзда баҳолаш имконини берувчи электрон-скоринг тизими ишга туширилади.
✔️ Бунда электрон-скоринг тизими воситасида иштирокчиларнинг давлат харидларидаги “юқори”, “ўрта”, “паст” ва “энг паст” ишончлилик даражалари берилади.
💸 Юқоридагилар асосида қуйидаги рағбатлантириш чоралари кўрилади:
🔹 “юқори” ишончлилик даражасига эга иштирокчилар учун закалат тўлаш талаб этилмайди;
🔹 энг яхши таклифларни танлаш ва тендер савдоларида иштирокчилар томонидан тақдим этилган таклифларга ишончлилик даражасига мутаносиб равишда қўшимча балл берилади;
🔹 давлат харидлари соҳасида “энг фаол тадбиркор” танловида давлат харидларидаги ишончлилик даражаси “юқори” бўлган давлат харидлари иштирокчиларининг номзодлари қўллаб-қувватланади.
⛔️ Шунингдек, авлат харидларидаги ишончлилик даражаси “паст” ва “энг паст” бўлган иштирокчиларнинг:
🔸 харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этишига рухсат этиладиган давлат харидларининг юқори қийматига нисбатан меъёрлар белгиланади;
🔸 бепул онлайн ўқув курслари орқали малакасини ошириш амалиёти йўлга қўйилади.