ЎРҚ–1098-сонли қонунга мувофиқ, электрон сигареталар ва улар учун суюқликларни тайёрлаш, сақлаш, ташиш ёки сотиш – энди қаттиқ жазога сабаб бўлади.
Агар тақиқланган маҳсулотлар анча миқдорда аниқланса ёки аввал маъмурий жазо қўлланилгандан кейин такрорланса:
— 300–500 БҲМ миқдорида жарима;
— ёки 2–3 йил ахлоқ тузатиш ишлари;
— ёки 3–5 йил озодликни чеклаш/маҳрум қилиш белгиланди.
Агар шахс маҳсулотларни ихтиёрий топширса ва айбини бўйнига олса жавобгарликдан озод қилинади.
Электрон сигареталар ва уларнинг суюқликлари айланиши ҳам расман тақиқланди.