Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Электр қармоқ билан балиқ овлаганларга миллиард сўмлик зарар ҳисобланди

Электр қармоқ билан балиқ овлаганларга миллиард сўмлик зарар ҳисобланди

Бухоро вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси тезкор гуруҳ ходимлари томонидан Қорақир табиий сув ҳавзасининг 1-контурида назорат рейд тадбири ўтказилди.

Олиб борилган рейд тадбирлари давомида, Пешқўр туманида яшовчи 2 нафар фуқаро электр қармоқ ёрдамида 168 дона зоғора, 10 дона лаққа ҳамда 1 дона карас балиғини овлаганлик ҳолати аниқланди.

Мазкур ҳуқуқбузарлик оқибатида табиатга жами 3 532 500 000 сўм миқдорида моддий зарар етказилган.

Ҳозирги кунда ушбу ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 10:26 26.06.2025. Ўқилди: 826 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!