Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзенергоинспекция» томонидан республика истеъмолчиларига етказиб берилган электр энергияси сифатини талаб даражасига келтириш мақсадида ташкилий ишлар амалга оширилмоқда.
Шуни таъкидлаш жоизки, реактив қувватни компенсация қилинмаслиги натижасида электр тармоқларидан реактив қувват ўтиши қўшимча йўқотишлар пайдо бўлиши, кучланиш ва частотанинг пасайишига олиб келади.
Истеъмолчиларга сифатли ва узлуксиз электр энергияси етказиб бериш ҳамда қуввати 50 кВт ва ундан юқори бўлган истеъмолчиларда энергия ресурсларини оқилона фойдаланиш юзасидан жорий йилда «Ўзенергоинспекция» томонидан 18 мингдан зиёд берилган кўрсатмаларга асосан 674,1 минг кВар қувватга эга бўлган реактив қувват компенсация қилувчи қурилмалар ўрнатилиши таъминланди.
✅ Ушбу амалга оширилган ишлар натижасида жорий йил якунига қадар 264 млн 638 минг кВт·соат электр энергиясини иқтисод қилинишига эришилади ҳамда истеъмолчиларни электр энергияси учун харажатларни сезиларли даражада тежалишига ва электр қурилмаларни бир меъёрда ишлашига сабаб бўлади.