Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқдаvvv

Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқдаvvv

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нурота туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “N.” фермер хўжалиги масъул шахслари “Мустақиллик” МФЙ ҳудудидаги сув насосларини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 129,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Юқоричирчиқ туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “I.G.” оилавий корхонаси раҳбари О.Р. “Жумабозор” МФЙ ҳудудидаги автотранспорт воситаларини ювиш хизмати биносини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 112,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 16:46 02.05.2024. Ўқилди: 567 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!