Ўзенергоинспекция Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида “B.B.” ва “Sh.D.S.” МЧЖлар электр қурилмаларида реактив қувватни компенсацияси бўйича ишларни ташкил этмасдан, электр энергиясидан самарасиз ва нооқилона фойдаланиб келаётгани аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида Ўзбекистон Республикасининг 940-сонли Қонунининг 45-моддаси бўйича ҳисоб-китоб қилинди ва 104,4 млн сўм миқдорида молиявий санкция қўлланилди.
✈️ Маълумот ўрнида: Реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартибини бузиш ёки унга риоя этмаслик – исроф бўлган электр энергияси миқдори қийматининг 50 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.