Филиппинда сув спорти бўйича ёш гуруҳлари ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистонлик спортчи Элдор Усмонов иккита кумуш медални қўлга киритди , деб хабар қилди Олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Усмонов 50 метрга эркин усулда сузишда 22,87 сония, 100 метрга баттерфляй усулида сузиш бўйича эса 53,14 сония натижа қайд этди.