Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Элдор Шомуродов «Рома» билан янги шартнома имзолайди

Элдор Шомуродов «Рома» билан янги шартнома имзолайди

Италиянинг «Рома» клуби ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов билан келишувни узайтиради. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо «твиттер»даги саҳифасида хабар бермоқда.

Манбанинг ёзишича, Ўзбекистон миллий жамоаси форварди Рим клуби билан 2027 йилгача бўлган янги шартнома имзолайди.

«Томонлар келишувга яқин. Клуб директори Гисолфи шартнома шартлари масаласида футболчининг вакиллари билан музокара олиб бормоқда», - дейилади инсайдер Фабрицио Романонинг хабарида.

Маълумот учун, Шомуродовнинг амалдаги шартномаси 2026 йилга қадар давом этади.

Аввалроқ, Италия нашрлари Элдорнинг Рим клубидаги йиллик маоши 2 миллион еврони ташкил этиши ҳақида хабар берилганди.

Киритилди: 20:25 05.10.2024. Ўқилди: 473 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!