Бугун 20 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Эквадорда эвтаназияга рухсат берилди

A A A
Эквадорда эвтаназияга рухсат берилди

Эквадор конституция суди мамлакатда эвтаназия қонунлаштирилишини маъқуллади, дея маълум қилди суд матбуот хизмати.

– Конституция суди шахснинг эркин ривожланиши ҳар бир инсонга ўз ҳаёти лойиҳасини ўзи қуриш ҳуқуқи берилиши шартлигини назарда тутади, –дейилади қарорда. – Ҳар бир одам эркин қарор қабул қилиши, жумладан бедаво хасталикка дучор бўлганда чекаётган азобига нуқта қўйиш усулини ҳам ўзи эркин танлаши керак.

Суд жиноят кодексининг қотиллик учун қамоқ жазоси белгиланган 144-моддасини эвтаназияни амалга оширган шифокорга нисбатан қўллаш мумкин эмас, деган тўхтамга келди. Энди мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги икки ой ичида эвтаназияни амалга ошириш тартибини ишлаб чиқиши керак, инсон ҳуқуқини ҳимоя қилиш ваколатига эга идоралар эса ярим йиллик муддатда тегишли қонунни тайёрлаши лозим. Сўнгра ушбу лойиҳа ассамблеяда кўриб чиқилади.

“Primicias” газетаси ёзишича, суд қарори амиотрофик латерал склероздан азият чекаётган Паола Ролдан сўровига жавоб сифатида қабул қилинди. Маълум қилинишича, аёл танасининг 95 фоизи фалаж ҳолатда, махсус аппарат орқали ўпкасига сунъий нафас юбориб турилгани учунгина яшаб келган.

Киритилди: 00:22 09.02.2024. Ўқилди: 1439 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!