Бугун 9 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Экрем Имамоғлу ҳибсга олингандан сўнг турк лираси курси рекорд даражада қулади — Yahoo Finance

Экрем Имамоғлу ҳибсга олингандан сўнг турк лираси курси рекорд даражада қулади — Yahoo Finance

Тошкент вақти билан соат 12:42 да лира курси 1 доллар учун 40,95 лирага тушиб, ўз тарихидаги энг паст кўрсаткични қайд этди. Кейинчалик валюта бироз тикланди ва 1 доллар учун 38,91 лирани ташкил қилди.

Бундан ташқари Туркия фонд бозорида ҳам пасайиш кузатилди. “Интерфакс” хабарига кўра, Borsa Istanbul 100 фонд индексининг қиймати сессия бошида 6,9% га тушиб кетди, натижада акциялар савдоси тўхтатилди. Савдолар қайта тиклангач, индекснинг пасайиши 4,6% ни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, бугун эрталаб Туркия ҳукумати Истанбул мэри, мухолиф сиёсатчи Экрем Имомоғлуни коррупция иши доирасида ҳибсга олган эди.

Киритилди: 13:41 19.03.2025. Ўқилди: 1401 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!