Тошкент шаҳрида жойлашган Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги эко парк вақтинча ёпилди. Боғ маъмурияти бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида эълон қилди.
Қайд этилишича, маскан 13-мартдан 18-мартгача ташриф буюрувчиларни қабул қилмайди.
Маъмуриятнинг ёзишича, бунга техник ишлар сабаб бўлмоқда.