Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Экология вазирлиги Эрон халқига ҳамдардлик билдирди

Экология вазирлиги Эрон халқига ҳамдардлик билдирди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг биринчи ўринбосари Обид Қудратов бошчилигидаги жамоа Эрон Ислом Республикасининг Тошкентдаги элчихонасида бўлиб, элчи Муҳаммадали Искандарий билан учрашди ва Эрон ҳукумати ҳамда халқига чуқур таъзия билдирди.
Обид Қудратов Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий ва ҳукумат аъзолари бўлган вертолётнинг ҳалокатга учраши жамоани чуқур қайғуга солганини таъкидлади. Вазир фожиа қурбонларининг оилалари, яқинларига сабр-тоқат тилаб, Экология вазирлиги жамоаси номидан Эрон халқига ҳамдардлик билдирди.

Шунингдек, О.Қудратов биродар Эрон халқи қайғусига шерик эканлигини билдирган ҳолда элчихонада ҳалокат муносабати билан очилган Ҳамдардлик китобида таъзия сўзларини ёзиб қолдирди.

Киритилди: 13:43 22.05.2024. Ўқилди: 694 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!