Бугун 8 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

“Экология нима, деб сўрасангиз, экология бу ёшлар, деган бўлардим" – Азиз Абдуҳакимов

A A A
“Экология нима, деб сўрасангиз, экология бу ёшлар, деган бўлардим" – Азиз Абдуҳакимов

Хабар бериб бораётганимиздек, "Ёшлар Форуми 2023" доирасида раҳбар ва ёшлар учрашувлари ўтказилмоқда. Бугун пойтахтимизда жойлашган Ёшлар ижод саройида кун давомида раҳбар ва ёшлар учрашувлари бўлиб ўтди. Шунингдек, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири ҳам ёшлар билан самимий мулоқот ўтказди.

Азиз Абдувакимов ёшлар орасида экофаоллар кўплиги, атроф-муҳитга бефарқ эмаслигини таъкидлаб, қуйидаги маълумотларни келтириб ўтди:

✅ йил давомида турли экологик тадбирларда 2 миллион 445 мингдан ортиқ ёшлар фаол қатнашди;

✅ "Яшил макон" лойиҳаси доирасида 1 миллиондан ошиқ ёшлар ташаббус кўрсатди.

Турли университет талабалари, жамоатчилик ва экология фаоллари иштирок этаётган ушбу тадбирда ёшлар ўзлари қизиқтираётган саволларга жавоб олдилар.

Киритилди: 19:01 21.12.2023. Ўқилди: 1222 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!