Бугун 27 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Экологик талабларга риоя қилмаган ҳолда кўмир ёқаётган иссиқхона аниқланди

Экологик талабларга риоя қилмаган ҳолда кўмир ёқаётган иссиқхона аниқланди

Айни дамда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда ҳудудий бошқармалар Экология полицияси ходимлари томонидан атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга қаратилган рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.

Хусусан, Тошкент вилояти Экология бошқармаси Экология полицияси ходимлари томонидан навбатдаги тунги рейд тадбирлари ташкил этилди. Рейд давомида Тошкент тумани ҳудудида жойлашган иссиқхоналардан бири ҳеч қандай экологик талабларга риоя қилмаган ҳолда кўмир ёқиб, атмосферани ифлослантираётгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан қонунда белгиланган тартибда чора кўрилди ҳамда қоидабузарлик бартараф этилди.

Киритилди: 15:05 26.10.2026. Ўқилди: 464 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!