Бугун 23 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

“Эко-заковат”: Тошкентда талабаларнинг экологик билимлари синовдан ўтказилди

A A A
“Эко-заковат”: Тошкентда талабаларнинг экологик билимлари синовдан ўтказилди

13 апрел куни Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Тошкент Марказий эко боғида 15 апрел — “Экологияга оид билимлар куни” муносабати билан “Эко-Заковат” интеллектуал мусобақаси – экологияга оид билимлар беллашуви ўтказилди.
Экология вазирлиги ташаббуси билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Тошкент Металлургия заводи ҳамда Заковат интеллектуал клуби ҳамкорлигида ўтказилган мусобақада 12 та олий таълим муассасаси талабалари иштирок этди. Ўйинда иштирокчилар экологияга оид 24 та саволга жавоб бериб, ўз билим ва тез қарор қабул қилиш қобилиятини намойиш этишди.

Ўйин якунига кўра 1-ўринни “Кимёгарлар”, 2-ўринни “Статиcфаcион” ва 3-ўринни “Экофаоллар” жамоаси эгаллади. Ғолиб ва совриндорлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Маълумот учун, “Экологик билимлар куни” дунёнинг кўплаб давлатларида нишонланади. Байрам тарихи 1992-йилда БМТнинг Рио-де-Жанейродаги экологик муаммоларга бағишланган конференсиясига бориб тақалади. Конференсияда аҳолининг экологик таълим-тарбиясига ҳам эътибор қаратилган.

Мақсад экологик билимларни тарғиб қилиш, экологик маданиятни шакллантириш, долзарб экологик муаммолар ва атроф-муҳит ҳолати ҳақида маълумот беришдир.

Киритилди: 21:14 13.04.2024. Ўқилди: 1275 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!