Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

ЕИдаги энг қашшоқ давлат: Болгарияда евронинг киритилиши қандай кутиб олинди?

ЕИдаги энг қашшоқ давлат: Болгарияда евронинг киритилиши қандай кутиб олинди?

Болгарияда евронинг киритилишига қарши чиқишмоқда. Намойишларни миллатчи ва россияпараст партия ва гуруҳлар уюштирган.

Болгария пойтахти София ва бошқа йирик шаҳарларда норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Софиядаги намойишчилар россияпараст Вазраждане партияси байроқларини кўтариб, “Болгария шерининг жанги Болгария учун сўнгги жангдир” шиори остида намойиш ўтказди. Евронинг мухолифлари эса бу инфляция ортиб бориши ва харид қобилиятини йўқотишига таҳдид солаётганини айтиб, ҳукуматдан бу борада референдум ўтказишни талаб қилмоқда.

Еврога қарши чиққанлар орасида Болгария президенти Румен Радев ҳам бор. У референдум ўтказиш ғоясини қўллаб-қувватлади. Аммо Болгария парламентидаги европапараст кўпчилик бу таклифни рад этди ва Радевни россияпараст ҳаракатларда айблади.

Евронинг жорий этилиши мамлакатнинг Европа Иттифоқига интеграциялашуви йўлидаги якуний қадами бўлиши керак, Болгария унга 2007-йилда қўшилган. Европа Комиссияси 4-июн куни Болгариянинг 2026-йил 1-январдан еврога ўтишини маъқуллаб, уни ягона валюта зонасидаги 21-мамлакатга айлантириши кутилмоқда. Евронинг Болгария левига нисбатан якуний курси июл ойида белгиланади. Шу билан бирга, Болгария ЕИдаги энг қашшоқ давлат бўлиб қолмоқда.

Киритилди: 13:41 01.06.2025. Ўқилди: 922 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!