Bloomberg'га кўра, ЕИда тайёрланган ҳуқуқий стандартлар Россиянинг музлатилган активларидан олинган даромадни июл ойидаёқ Украинага ёрдам бериш учун фойдаланишга рухсат бериши мумкин.
Мазкур ҳужжат лойиҳаси Киевга қурол-яроғ етказиб беришни молиялаштириш учун ҳар йили 3 миллиард еврога яқин маблағ ажратиш мақсадида Россиянинг музлатилган активларидан олинадиган фойдага солиқ жорий этишни назарда тутади, дея қайд этади агентлик.