Бугун 29 июль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

ЕИ Хитойга қарамликни камайтириш учун янги молиявий механизм устида ишламоқда – Bloomberg

ЕИ Хитойга қарамликни камайтириш учун янги молиявий механизм устида ишламоқда – Bloomberg



Агентликнинг ёзишича, Европа Иттифоқи Хитойга бўлган иқтисодий қарамликни камайтириш ва муҳим таъминот занжирларини диверсификация қилиш мақсадида норасмий равишда "бирдамлик воситаси" деб номланган янги молиявий механизмни ишлаб чиқмоқда.

Ушбу ташаббус Хитой Халқ Республикаси билан савдо тақчиллиги 360 миллиард евродан ошиб кетган бир шароитда логистикасини қайта ташкил этаётган компанияларни қўллаб-қувватлашни назарда тутади.

Шунингдек, стратегия муқобил етказиб берувчиларни излаш, Хитойга Европа товарлари экспортини ошириш ва Пекин томонидан иқтисодий босим ўтказилган тақдирда савдо чекловларини жорий этиш имкониятини ҳам ўз ичига олади.

Томонлар октябр ойига қадар музокараларда сезиларли ютуқларга эришишни кутишмоқда.

Киритилди: 17:15 12.07.2026. Ўқилди: 1056 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!