Европа Иттифоқи вайронкор зилзиладан жабр кўрган Венесуэлага шошилинч ёрдам кўрсатиш учун 5 миллион евро ажратди. Бу ҳақда Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Кая Каллас Венесуэла вице-президенти Делси Родригес билан телефон орқали бўлиб ўтган мулоқот якунларига кўра маълум қилди.
«ЕИ табиий офатдан жабр кўрган аҳоли пунктларига фавқулодда ёрдам сифатида аллақачон 5 миллион евро ажратди. Биз Европа фуқаролик муҳофазаси механизмини ишга туширдик ва иттифоққа аъзо бир нечта давлатлар зудлик билан қидирув-қутқарув гуруҳлари, ўт ўчирувчилар ва тиббий ходимларни жўнатдилар», — деб ёзди Каллас Х ижтимоий тармоғида.
Унинг сўзларига кўра, Европанинг «Copernicus» сунъий йўлдош тизими ҳам қутқарув операциясини қўллаб-қувватламоқда ва у энг кўп жабр кўрган ҳудудларга ёрдам етказишни мувофиқлаштиришда кўмаклашмоқда.