Бугун 26 ноябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

ЕИ Украинада ҳарбий ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун 1 миллиард евро сармоя киритади

ЕИ Украинада ҳарбий ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун 1 миллиард евро сармоя киритади

Европа Иттифоқи Украинада ҳарбий ишлаб чиқаришни ривожлантиришга Россиянинг музлатилган активларидан экспроприация қилинган 1,5 миллиард евролик иккинчи траншдан 1 миллиард евро сармоя киритмоқчи.

Бу ҳақда Европарламентнинг Страсбургдаги сессиясида адлия бўйича Европа комиссари Дидье Рейндерс маълум қилди.

"Европа комиссияси 1,5 миллиард евро миқдоридаги навбатдаги траншдан [Россия Федерациясининг музлатилган активларидан олинган даромаддан] Украина ҳарбий саноати учун 1 миллиард евро ажратишни таклиф қилмоқда”, — деди Рейндерс.

У, шунингдек, Европа Иттифоқи институтлари ва давлатлари Украинани қўллаб-қувватлаш учун ҳозиргача қарийб 124 миллиард евро, жумладан, ҳарбий ёрдамга 45,5 миллиард евро сарфлаганини таъкидлади. 6 миллиард евродан кўпроқ ҳарбий ёрдам Эвропа Тинчлик Жамғармаси орқали келди, бу ерда Венгрия ҳозирда деярли 7 миллиард еврога тўсқинлик қилмоқда.

Киритилди: Бугун 14:32. Ўқилди: 203 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!