Европа Комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен Европада НАТОнинг 4-моддасига ўхшаш хавфсизлик механизмини яратиш зарурлигини билдирди.
У бу ҳақда Страсбургда Европа парламентидаги чиқиши чоғида гапирди.
Фон дер Ляйен Европа Иттифоқи миллий хавфсизлигига очиқ таҳдид соладиган, аммо қуролли тажовуз даражасига етмайдиган турли ҳодисаларга қандай жавоб қайтариш бўйича тез фурсатда умумий келишувга эришишга чақирди.
«Бошқача айтганда, НАТОнинг 4-моддасини тўлдириб турадиган механизм керак. Менимча, Европанинг ўз «4-моддаси» — фавқулодда хавфсизлик протоколини яратиш вақти келди», — деди фон дер Ляйен.