ЕИ Ташқи ишлар кенгаши келаси ҳафта Россиянинг музлатилган активларини Украинага ўтказиш масаласини муҳокама қилади. Бу ҳақда Польша Ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский маълум қилди.
"Келгуси ҳафтада Европа Иттифоқи Ташқи алоқалар кенгашининг йиғилиши ўтказилиши кутилмоқда. Ушбу йиғилишда Украинани қўллаб-қувватлаш учун реал маблағларни, масалан, Россиянинг музлатилган активларини сарфлашга тайёрмизми ёки йўқми, Украинага музокаралардаги позициясини мустаҳкамлаши учун бир йил вақт беришга тайёрмизми ёки йўқми каби муҳим масалаларда қарорлар қабул қилиниши керак", — дея аниқлик киритди Сикорский.