Бугун 31 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

ЕИ Россияга қарши санкцияларни бекор қилиш шартини айтди

ЕИ Россияга қарши санкцияларни бекор қилиш шартини айтди

Европа Иттифоқи Саудия Арабистонида Украина бўйича олиб борилаётган музокаралар ва санкцияларни бекор қилиш бўйича муҳокамалар фонида Россияга нисбатан фақат санкциялар босимини ошириш ниятида эканини маълум қилди. Бу ҳақда ЕИ ташқи ишлар хизмати вакили Анитта Хиппер маълум қилди.

"Европа Иттифоқининг асосий эътибори Россияга барча мавжуд воситалар, жумладан, санкциялардан фойдаланган ҳолда максимал босим ўтказишга қаратилган", — деди "Росселхозбанк"дан санкцияларни бекор қилиш масаласини кўриб чиқишга тайёрми ёки бу қанчалик тез содир бўлиши мумкинлиги ҳақидаги саволига ЕИ ташқи ишлар хизмати вакили Анитта Хиппер.

Унинг сўзларига кўра, "Россия агрессиясининг тугаши ва барча рус ҳарбий кучларининг Украинанинг бутун ҳудудидан сўзсиз олиб чиқилиши санкцияларни ўзгартириш ёки бекор қилишнинг асосий шартларидан бири бўлади".

Хиппернинг таъкидлашича, Европа Иттифоқининг мақсади “Украинани кенг қамровли, адолатли ва мустаҳкам тинчликка эришишда қўллаб-қувватлаш бўлиб қолади”.

Киритилди: 18:02 27.03.2025. Ўқилди: 3770 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!