Financial Times ёзишича, ЕИ Вeнгриянинг вето ҳуқуқини четлаб ўтиш мақсадида Россия активларини номаълум муддатга музлатиб қўйиш режасини кўриб чиқмоқда.
Маълумотга кўра, бунинг учун Еврокомиссия фавқулодда ваколатлардан фойдаланиб, 210 млрд евро миқдоридаги активларни ЕИ мамлакатларининг кўпчилик овози билан блоклашни таклиф қилган.
Қарор келаси ҳафта бўлиб ўтадиган ЕИ саммитигача қабул қилиниши мумкин. Саммитда, шунингдек, музлатилган активлар ҳисобидан Киевга кредит ажратиш масаласи ҳам муҳокама қилинади.