Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

ЕИ ноқонуний мигрантларни Ўзбекистон, Қозоғистон ва Африкага депортация қилмоқчи

ЕИ ноқонуний мигрантларни Ўзбекистон, Қозоғистон ва Африкага депортация қилмоқчи

Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.

Европарламент мигрантларни ватанларига қайтаришни, агар уларни мамлакати қабул қилишни рад этса, ЕИ ташқарисидаги махсус марказларга юборишни кўзда тутувчи регламентни маъқуллади, дея хабар бермоқда нашр.

DW манбаларига кўра, бундай махсус марказлар учун эҳтимолий жойлар сифатида Қозоғистон, Ўзбекистон, Руанда ва Уганда тилга олинган.

Аввалроқ Politico нашри европалик манбаларига таяниб, Европа Иттифоқи давлатлари гуруҳи ЕИда бошпана бериш рад этилган мигрантлар учун 8–10 та мамлакат, жумладан, Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудида махсус марказлар ташкил этилиши мумкинлиги ҳақида хабар берганди. Аммо Ўзбекистон ва Қозоғистон Ташқи ишлар вазирликлари бу маълумотни рад этганди.

Киритилди: 12:15 19.06.2026. Ўқилди: 1085 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!