Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Москвада 2027 йилдан бошлаб ҳайдовчисиз метро қатнай бошлайди

Москвада 2027 йилдан бошлаб ҳайдовчисиз метро қатнай бошлайди

Бундай қатнов таркиби йил бошидан буён синовдан ўтмоқда: 6 ой давомида у 4 минг км масофани босиб ўтди ва бирорта ҳам хатога йўл қўймади, деб хабар қилмоқда шаҳар мери портали.

Поезд тўлиқ сунъий интеллект ёрдамида бошқарилади. Унинг тўхташ аниқлиги айни дамда 30 смга тенг. Бу тажрибали ҳайдовчилар билан баробар.

Фавқулодда ҳолат содир бўлганда, масалан рельсларда номалум жисм аниқланса ёки йўловчилар платформага жуда яқин келса хавфсизлик камералари ва лидарлар буни бир сонияда аниқлайди ва поездни секинлаштиради.

Дастлабки ҳайдовчисиз поездлар 2027 йилдан бошлаб Москва Катта ҳалқасида ҳаракатлана бошлайди.

Киритилди: 16:14 25.07.2026. Ўқилди: 656 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!