Европа Иттифоқи Россиянинг “соя флоти”га тегишли яна қарийб 200 та кемани “қора рўйхат”га киритади, бу билан бундай кемаларнинг умумий сони 340 дан ошиши мумкин.
"Шунингдек, санкцияларни четлаб ўтишда айбланаётган, айниқса икки мақсадли маҳсулотлар билан боғлиқ фаолият юритувчи тахминан 30 та компания ҳамда ҳарбий-саноат мажмуаси билан боғлиқ 75 шахс ва компания ҳам “қора рўйхат”га тушади", — деб хабар бермоқда нашр мухбири.
17-санкциялар пакетининг расман қабул қилиниши ЕИ Ташқи ишлар кенгашининг 20 майга белгиланган йиғилишида кутилмоқда.
DW мухбирининг дипломатик манбага таяниб хабар беришича, Европа Иттифоқи гибрид фаолият учун жорий этилган санкциялар режими доирасида тарғиботчиларга қарши чеклов чораларини жорий этиш учун ҳуқуқий асос яратган. Бунга 20 дан ортиқ шахс ва ташкилот киради, улар дезинформация тарқатишда айбланмоқда.
Шунингдек, Навалний ва Кара-Мурзага қарши жиноий ишларга алоқадор судялар ва прокурорларга нисбатан ҳам чекловлар жорий этилади. Умумий ҳисобда рўйхатга 20 киши қўшилади.
Бундан ташқари, кимёвий қурол ишлатишга қарши санкциялар доирасида ракета ишлаб чиқаришда ишлатиладиган кимёвий моддаларнинг экспортига тақиқ жорий этилади.