Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

ЕИ элчилари “махфий” ҳужжат бўйича келишиб олди

ЕИ элчилари “махфий” ҳужжат бўйича келишиб олди

ЕИ элчилари иттифоқнинг Украина хавфсизлигини таъминлаш кафолатларини тавсифловчи “махфий” ҳужжат бўйича келишиб олди.

Бу ҳақда Welt нашри ўз қўлга киритган хужжат матнига таяниб хабар бермоқда.

Ҳужжатда санаб ўтилган мажбуриятлардан бири Украинага мамлакатга қарши эҳтимолий тажовуз юз берганидан кейин 24 соат ичида маслаҳатлар беришдир.

Брюссел шунингдек, қурол-яроқ етказиб бериш, аскарларни тайёрлаш, хавфсизлик секторини ислоҳ қилиш, мамлакатни миналардан тозалаш, гибрид таҳдидлар ва киберҳужумларга қарши курашишда ёрдам беришни ваъда қилмоқда. Евроиттифоқ мамлакатлари аскарларининг Россияга қарши жанговар ҳаракатларда бевосита иштирок этиши истисно қилинган, дея қайд этади Welt.

Киритилди: 14:42 11.05.2024. Ўқилди: 1230 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!