Бугун 16 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

ЕИ август ойининг бошидаёқ АҚШга қарши жавоб чораларини жорий қилишга тайёр

ЕИ август ойининг бошидаёқ АҚШга қарши жавоб чораларини жорий қилишга тайёр

Агар савдо муносабатлари бўйича ечим топилмаса, ЕИ август ойининг бошидаёқ АҚШга қарши жавоб чораларини жорий қилишга тайёр, дея маълум қилди Еврокомиссия раҳбари.

"Қўшма Штатлар бизга умумий ечим топилмаса, кучга кирадиган чоралар баён этилган мактуб юборди. Шунинг учун биз қарши чораларни тўхтатиб туришни август бошигача узайтирамиз", — дея аниқлик киритди Урсула фон дер Ляйен.

Еврокомиссия раҳбарининг таъкидлашича, Европа Иттифоқи ҳануз 1 августга қадар Вашингтон билан савдо битими тузилишига умид қилмоқда.

"Бироқ Европа Иттифоқи мамлакатлари ҳар эҳтимолга қарши жавоб чораларига тайёргарликни давом эттиради", дея қўшимча қилди сиёсатчи.

12 июл куни АҚШ президенти Доналд Трамп Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйнга мактуб йўллаб, унда 1 августдан бошлаб Евроиттифоқдан импорт қилинадиган барча маҳсулотларга 30% бож жорий этилишини расман маълум қилган эди.

Киритилди: 22:05 13.07.2025. Ўқилди: 688 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!