Бугун 23 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Эҳтиёжманд оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади

A A A
Эҳтиёжманд оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади

2025/2026 йилги қишки иситиш мавсумида аҳолининг эҳтиёжманд қатлами қўллаб-қувватланади.

Ноябр ойида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”, “Камбағал оилалар реестри” ҳамда “Маҳалла еттилиги” томонидан шакллантирилган қўшимча рўйхатдаги оилаларга 1 млн сўм бир марталик моддий ёрдам берилади.

Ҳозирда икки реестрда 816 мингта оила мавжуд. “Маҳалла еттилиги” эса 317 698 та қўшимча эҳтиёжманд оилалар рўйхатини тузди.

Биринчи навбатда ёрдам оладиганлар:
➖ боқувчисини йўқотганлар;
таркибида I–II гуруҳ ногирони бор оилалар;
➖ ногиронлиги бўлган болани парваришлаётганлар;
➖ газ ва марказий иситишдан холи уйларда яшовчилар;
➖ 3 ва ундан ортиқ оила бир хонадонда яшовчилар;
➖ оғир касалликка чалинган ёки ўзгалар парваришига муҳтож шахслар.

Аризаларни 25 сентябрга қадар “Маҳалла еттилиги”га топшириш мумкин.

Киритилди: 15:20 20.09.2025. Ўқилди: 856 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!