Проф бокснинг иккинчи энг енгил вазн тоифасида ўзбекистонлик собиқ Жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиевнинг промоутери Эдди Хирн ушбу вазндаги япониялик мутлақ чемпион Наоя Иноуэ билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди.
"WBA бу жангга икки марта буйруқ берди. Биринчи сафар улар Муроджондан қочиш учун пул тўлашди. Иккинчисида ҳам зўрға рўйхатдан ўтишганди. Улар Аҳмадалиев билан жанг қилишлари керак эди. Улар бу сафар ҳам ундан қочиш учун йўл топди. Наоя Иноуэ - вазннинг афсонаси. Биз уни ҳурмат қиламиз. У ақл бовар қилмайдиган жангчи. Аммо унда бир нарса йўқ. Бу Ўзбек кучидир.
Аҳмадалиев Наоя Иноуэни мағлуб қилади. Унда барча қобилиятлар бор. Биз уни Японияда мағлуб этамиз. Улар мутлақ чемпионлик учун жанг қилишлари керак эди. Бундан ташқари, Муроджон Тапалесга мағлубиятга учрагани эълон қилинганида, бизнинг фикримизча, аслида мағлубиятга лойиқ эмасдик. "Йўқ, Иноуэ ҳеч кимдан қўрқмайди" дейдиганлар ҳам бор. Эҳтимол, Иноуэ қўрқмас, лекин унинг жамоаси қўрқади, чунки боксдаги деярли ҳамма Аҳмадалиев қанчалик яхши эканлигини билади. Бу дивизондаги ягона катта аҳамиятли жанг. Мен Муроджон Наояни енгишига ўз уйимни тикаман. Бундан ташқари, улар Муроджон билан умуман жанг қилмаслигига ҳам тикаман. Гудман билан жангдан кейин у рози бўлиши ёки камарни вакант қолдириши керак. Гаров боғлайман, улар жангга рози бўлмайди", деди Хирн.