Европада клублар ўртасидаги мавсум ўз якунига яқинлашмоқда ва Чемпионлар лигасининг келаси мавсумидаги асосий босқич йўлланмалари аста-секин ўз эгаларини топмоқда. Маълумки, Чемпионлар лигасининг умумий босқичида 36 та жамоа иштирок этади. Йўлланмаларнинг 29 таси тўғридан-тўғри берилади, қолган 7 таси эса ёзда квалификация баҳсларида ўйналади.
2026/2027 йилги мавсум Чемпионлар лигаси асосий босқичининг 11 та иштирокчиси аллақачон аниқланиб улгурди. Ушбу жамоалар рўйхати қуйидагича: «Арсенал», «Манчестер Сити», «Интер», «Барселона», «Реал», «Вильярреал», «Бавария», «Боруссия» Дортмунд, «ПСЖ», ПСВ, «Порту».
Шанба куни ушбу рўйхатга «Вильярреал» ва «Порту» жамоалари қўшилди. «Сариқ сувости кемаси» Ла Лигада кучли тўртликдан жой олишини нақд қилган бўлса, «аждарлар» Португалия чемпионига айланишди.