Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

ЕЧЛ. Саккизта гол урилган ўйинда "Ювентус" "Боруссия" билан дуранг ўйнади

ЕЧЛ. Саккизта гол урилган ўйинда "Ювентус" "Боруссия" билан дуранг ўйнади

"Ювентус" ўз майдонида Чемпионлар Лигаси умумий босқич 1-туридан ўрин олган баҳсда "Боруссия" Дортмунд билан дуранг ўйнади - 4:4.

Мезбонлар сафида Душан Влаҳович 2 та гол урган бўлса, Кенан Йилдиз ва Ллойд Келли биттадан гол урди. Меҳмонлар сафида Карим Адейеми, Феликс Нмеча, Ян Коуту ва Рами Бенсебаини ўз номини таблога ёздириб қўйди.

86-дақиқада "Ювентус" 2:4 ҳисобида имкониятни бой бераётган бўлса-да, 90+4-дақиқада Душан Влахович ва 90+6-дақиқада Ллойд Келлининг голлари туринликларни мағлубиятдан қутқариб қолди.

Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 2-турида "Ювентус" сафарда "Вильярреал"га қарши баҳс олиб борса, "Боруссия" ўз майдонида "Атлетик"ни қабул қилади.

"Ювентус" - "Боруссия Дортмунд" 4:4

16 сентябрь, 23:59, «Альянц-Арена»

Голлар: Адейеми, 52 (0:1). Кенан Йилдиз, 63 (1:1). Нмеча, 65 (1:2). Влахович, 67 (2:2). Коуту, 74 (2:3). Бенсебаини, 86 - пенальтидан (2:4). Влахович, 90 (3:4). Келли, 90 (4:4)

Ювентус: Ди Грегорио, Бремер, Келли, Калюлю, Копмейнерс (Локателли, 69), Тюрам, Камбьясо, Маккенни (Жоао Мариу, 59), Кенан Йилдиз (Жегрова, 87), Давид (Влахович, 58), Опенда (Аджич, 69)

Боруссия Д: Кобель, Антон, Бенсебаини, Рюэрсон, Нмеча (Беллингем, 71), Забитцер, Свенссон, Коуту, Байер (Брандт, 71), Адейеми, Гирасси (Грос, 90)

Огоҳлантириш: Антон, 42

Киритилди: 08:00 17.09.2025. Ўқилди: 851 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!