Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

ЕЧЛ. "ПСЖ" тўлиқ устунлик қилган ўйинда "Ливерпуль" ғалабани илиб кетди

ЕЧЛ. "ПСЖ" тўлиқ устунлик қилган ўйинда "Ливерпуль" ғалабани илиб кетди

"Ливерпуль" Чемпионлар Лигаси 1/8 финал дастлабки ўйинида "ПСЖ"ни мағлуб этди - 1:0. Ўйин Париждаги "Парк де Пренс" стадионида бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 20-дақиқасида парижликлар ҳужумчиси Хвича Кварацхелия ҳисобни очди, бироқ VAR офсайд туфайли киритилган тўпни бекор қилди.

Ягона гол 87-дақиқада ярим ҳимоячи Харви Эллиот томонидан киритилди. "Қизиллар" ўйинда парижликлар дарвозасига бир дона аниқ зарба йўллади.

Жавоб ўйини бир ҳафтадан сўнг, 11 март куни Англияда бўлиб ўтади.

Киритилди: 03:13 06.03.2025. Ўқилди: 1670 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!