Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

ЕЧЛ. "Бавария" "Байер" дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди

ЕЧЛ. "Бавария" "Байер" дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди

"Бавария" Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг дастлабки ўйинида "Байер"ни мағлуб этди - 3:0. Ўйин Мюнхендаги "Альянс Арена"да бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 9-дақиқасида Харри Кейн ҳисобни очди. Танаффусдан кейиноқ Жамал Мусиала мюнхенликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. 75-дақиқада Кейн пенальтидан дублни расмийлаштирди.

Леверкузенликлар 62-дақиқадан бошлаб бир киши кам бўлиб ўйнади, Норди Мукиэле қизил карточка олди.

Жавоб ўйини бир ҳафтадан сўнг, 11 март куни Леверкузенда бўлиб ўтади.

Киритилди: 03:18 06.03.2025. Ўқилди: 1167 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!