Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

ЕЧЛ. 70 дақиқадан кўпроқ вақт давомида 1 киши кам ўйнаган "Барселона" сафарда "Бенфика"ни енгди

ЕЧЛ. 70 дақиқадан кўпроқ вақт давомида 1 киши кам ўйнаган "Барселона" сафарда "Бенфика"ни енгди

"Барселона" Чемпионлар Лигаси 1/8 финал дастлабки ўйинида "Бенфика"дан устун келди - 1:0. Ўйин Лиссабондаги (Португалия) стадионда бўлиб ўтди.

Учрашувдаги ягона голни Испания жамоаси ҳужумчиси Рафинья 61-дақиқада киритди.

"Барселона" 22-дақиқадан бошлаб бир киши кам бўлиб ўйнади, ҳимоячи Пау Кубарси "Бенфика" ҳужумчиси Вангелис Павлидисга нисбатан қўполлик ишлатгани учун тўғридан-тўғри қизил карточка олди.

Жамоаларнинг Чемпионлар лигасидаги жавоб учрашуви 11 март куни Барселона (Испания) да бўлиб ўтади.

Киритилди: 03:12 06.03.2025. Ўқилди: 1413 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!