ДХХнинг тезкор тадбирда қалбаки хорижий валюталарни муомалага чиқаришга уринган шахслар ушланди.
Хусусан, «Наманган-Тошкент» йўналишида ҳаракатланаётган, Тошкент вилоятининг Чиноз туманида яшовчи, 1978 й.т шахс бошқарувидаги «Ҳонда» русумли автомашина Поп тумани ҳудудида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унда қалбаки 4 минг АҚШ доллари борлиги маълум бўлди.
Терговга қадар текширув давомида, у мазкур қалбаки валюталарни келгусида сотиш мақсадида Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1971 й.т., муқаддам судланган фуқародан 2200 АҚШ долларига сотиб олганлиги аниқланди.
Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро қалбаки 5400 АҚШ долларини ҳақиқий 3 минг АҚШ долларига айирбошлаган вақтида ушланди.
Аниқланишича, у қалбаки валюталарни Қирғиз Республикасидаги жиноий шерикларидан олиб келган. Ўтказилган тезкор тадбир натижасида жами қалбаки 9400 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинди.