Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

ДХХ Чегара қўшинларининг “Sarhad.uz” расмий телеграм канали ўз фаолиятини бошлади (видео)

ДХХ Чегара қўшинларининг “Sarhad.uz” расмий телеграм канали ўз фаолиятини бошлади (видео)

Бугунги кунда ДХХ Чегара қўшинларида олиб борилаётган ислоҳотлар ва ҳарбий хизматчиларнинг хизмат фаолияти хусусидаги хабар ва янгиликларни юртимиз фуқароларига ўз вақтида етказиш мақсадида Телеграм мессенджерида ДХХ Чегара қўшинларининг “Sarhad.uz” номли расмий телеграм канали ўз фаолиятини бошлади.

Ушбу каналда ДХХ Чегара қўшинларида олиб борилаётган ислоҳотлар, ҳарбий хизматчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларга яратиб берилаётган шароитлар, ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларининг ўқув жанговар ҳаракатлари ҳамда Давлат чегараларини қўриқлаш ва халқ тинчлигини таъминлашдаги хизмат фаолияти, шунингдек, Давлат чегараси бузувчиларининг ноқунуний ҳатти-ҳаракатлари хусусидаги хабар ва янгиликлар, ҳарбий хизматчиларнинг ижод намуналари, хизмат фаолияти билан боғлиқ тадбирлар, аудио ва видео материаллар бериб борилади. Канал манзили:@sarhad_uz.

 

Киритилди: 14:56 06.11.2019. Ўқилди: 11868 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!