Нашр хабарига кўра, АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Германия, Буюк Британия, Франция, Италия, Полша, Финляндия ва Украина ташқи ишлар вазирлари билан телефон орқали мулоқот ўтказган.
"Мен иттифоқчиларимизга Украинанинг позициясини етказдим. Хавфсизлик кафолатлари аниқ, ҳуқуқий жиҳатдан мажбурий ва самарали бўлиши керак. Улар кўп томонлама бўлиб, ҳарбий, дипломатик, ҳуқуқий ва бошқа даражаларни ўз ичига олиши лозим", — деб ёзди у Х ижтимоий тармоғида.
Украина ТИВ раҳбарининг сўзларига кўра, Ғаб давлатлари хавфсизлик кафолатларининг асоси Украина армияси эканини билдиришган, шу сабабли унинг имкониятларини максимал даражада мустаҳкамлаш энг асосий устувор вазифа бўлиши қайд этиган.
Шунингдек, Андрей Сибига Киев тинчлик йўлида қўшимча қадамлар ташлашга тайёрлигини ва ҳар қандай формат ҳамда географик ҳудудларда етакчилар ражасидаги учрашувларга тайёр эканини ҳам урғулаган.
"Москва тинчлик йўлида муҳим ҳамда конструктив қадамлар ташлашдан бош тортишда давом этса, унга қарши санкцияларни кучайтириш зарур", — деди Андрей Сибига.