Нашрнинг хабар беришича, 1 сентябр куни мамлакат пойтахти Белград кўчаларида ўн минглаб одамлар 2024 йил ноябрида Нови-Саддаги темир йўл вокзали томи қулаб тушиши оқибатида ҳалок бўлган 16 киши хотирасига бағишлаб сукут юриши ўтказган.
Худди шундай акциялар Сербиянинг бошқа шаҳарларида, жумладан, Нови-Сад, Крагуевац ва Алексинац шаҳарларида ҳам бўлиб ўтди. Мамлакатдаги коррупцияга қарши норозилик билдираётган фуқаролар Сербия президенти Александар Вучич бошчилигидаги “Сербия Прогрессив партияси”ни ҳокимиятдан четлаштириш мақсадида муддатидан олдин парламент сайловларини ўтказишни талаб қилмоқда.
"Сербиядаги норозилик намойишлари бир неча ойдан бери давом этмоқда. Мамлакат ҳукумати эса намойишчиларнинг талабларини бажаришдан бош тортиб, муддатидан олдин сайловларни тайинлашни рад этмоқда. Январ ойида норозиликлар фонида Сербия бош вазири ва Нови-Саднинг собиқ мэри Милош Вучевич истеъфога чиққан эди, дея ёзмоқда DW.